Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ёки Ўрта йўлак ривожланишида Қозоғистон ва Озарбайжон катта рол ўйнайди. Юк ташишнинг тезлиги ва ҳажми айнан шу давлатларга боғлиқ. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош эксперти Алишер Тастенов таъкидлашича, икки давлат фақат транспорт соҳасидагина эмас, энергетика ва қишлоқ хўжалигида ҳам катта имкониятларга эга. Қозоғистон Озарбайжонга дон, нефть ва алюминий экспорт қилади. Мамлакатимиз агромаҳсулот жўнатишни кўпайтириш ниятида. Ўз навбатида, Озарбайжон кундалик эҳтиёж моллари ва кемасозлик маҳсулотларини жўнатади. Эксперт фикрича, иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларга асосланган кўп йиллик дўстлик ва биродарлик алоқалари минтақада мустаҳкам ва барча давлатлар учун муҳим бўлган стратегик ҳамкорликни таъминлайди.
Алишер
Тастенов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон
стратегик тадқиқотлар институти бош эксперти:
- Бугунги кунда давлатлар иккита муҳим
лойиҳа устида ишлаяпти. Биринчиси - оптик
толали алоқа линияси, у
жаҳон интернет тармоғига қўшилиш учун муқобил имконият яратади. Иккинчиси
- чуқур сув ости электр кабели
ётқизиш. Мазкур лойиҳа Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон
энергетика тизимларини бирлаштиради. Яъни,
энергияни Европа Иттифоқи давлатларига олиб чиқувчи «яшил
йўлак» барпо этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

