Жаҳон матбуоти: Қозоғистоннинг инсонпарварлик ташаббуслари катта аҳамиятга эга

Жаҳон матбуоти: Қозоғистоннинг инсонпарварлик ташаббуслари катта аҳамиятга эга

Қозоғистоннинг инсонпарварлик ташаббуслари, кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик, мамлакатнинг тинчлик ўрнатишдаги хизматлари жаҳон матбуоти эътиборида. Халқаро нашрлар Астана ва бошқа давлатларнинг Тинчлик кенгашидаги иштироки, Яқин Шарқда вазиятни барқарорлаштириш бўйича таклиф этилган механизмларни муҳокама қиляпти. Anadolu Туркия агентлиги эса Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таклиф этган гуманитар ташаббусларни таъкидлади. Шу жумладан, беш йил ичида беш юз нафар фаластинлик талабага таълим гранти берилиши, электрон ҳукумат ва рақамли тараққиёт бўйича Қозоғистон тажрибасини баҳам кўриш масаласига эътибор қилинди. Хорижий матбуот иқтисодни ҳам эътибордан қочирмади. Озарбайжоннинг Caspian Post нашри 2026 йилда, Boeing 787 Dreamliner самолётлари етказиб берилгач Қозоғистон ва АҚШ ўртасида бевосита авиаалоқа ўрнатилиши ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Чимкент шаҳрида мазкур кмпаниянинг биринчи самолётлар учун техник хизмат кўрсатиш ва таъмир маркази очилиши масаласи ҳам алоҳида таъкидланди. Бунинг натижасида эса Қозоғистоннинг минтақавий авиация хаби сифатида нуфузи янада ошиши кутиляпти. Айни вақтда, Қозоғистон ва Американинг Mars компанияси ўртасида 180 миллион долларга тенг инвестициявий шартнома имзоланиши ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси