Халқ стратегик қарор қабул қилди

Халқ стратегик қарор қабул қилди

Қозоғистонликларнинг референдумдаги фаол иштирокини мамлакат учун стратегик даражада муҳим бўлган масалада фаол иштирок этишга бўлган таклифга жамиятнинг онгли жавоби сифатида баҳолаш мумкин. Республика сиёсатшуносларининг айтишича, референдум — демократиянинг олий шакли ва «тингловчи давлат» сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири.

Таисия Мармонтова, «Евроосиё мониторинг» тадқиқотлар маркази сиёсатий анатилиги:

– Юқори даражадаги фаоллик нимадан дарак беради? Биринчидан, ишонч ортиб бораётганидан. Иккинчидан, жамиятдаги фуқаролар фаоллиги ва жамиятнинг етуклигини англатади. Унинг иродасини, сайлов участкасида ўта муҳим масалани ҳал қила олишини кўрсатади. Бу — ўз танлови учун масъул миллатнинг жавоби. Бу — бизнинг тинч атомдан фойдала оладиган давлатлар қаторига киришга тайёр эканлигимизни кўрсатади.

Айдана Акесина, сиёсатшунос:

– Одамлар аниқ мавқени эгаллаган. Фуқаролар ижтимоий-сиёсий ҳаётда қатнашишни истайди. Улар қарорлар қабул қилиш жараёнида қатнашишга тайёр. Чунки референдум — бевосита демократия механизми. Яъни, қандайдир органлар орқали бошқариш эмас. Унда фуқаро ва давлат бевосита мулоқотда бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.