Баҳорда Қозоғистонда «Буюк Дашт юриши» пойга-марафони яна старт олади. Тадбир иштирокчилари 12 май куни Шимолий Қозоғистон вилоятидан йўлга чиқади. Чавандозлар Петропавловскдаги Абилайхон қароргоҳи музей мажмуасидан йўлга чиқади. Марафончилар Бўтай манзили, Бурабай курорт зонаси, Бўзоқ қадимий шаҳри каби кўркам ҳудудлар орқали 500 километр йўл босади. Сафар 17 май куни Астанада якунланади. Чавандозлар беллашувида бутун республикадан 20 та ва 15 та хорижий жамоа қатнашади. Саудия Арабистони, Туркия, Монголия ва Қирғизистон вакиллари ушбу пойгага қизиқиш билдирди.
Бахитжан Турлибеков, «Joryq» от спорти Федерацияси президенти:
— Отлиқлар Бўтайдан ўтишининг сабаби бор. Инсоният тарихида илк марта айнан шу ерда от қўлга ўргатилганлигини турли даражаларда илмий исботланди. Мамлакат тарихини оммалаштириш ёш авлод учун ўта муҳим. «Буюк Дашт юриши» пойга-марафони айнан ушбу мақсадда ташкил этилди.
«Буюк Дашт юриши» пойга-марафони бардошли от зотларини саралаб олишга хизмат этувчи дашт лабораторияси дейиш мумкин. Жорий йилда бу беллашувда дунё тан олган зотлар вакиллари билан бирга Адай ва Қўстанай зотларига мансуб қозоқ тулпорлари ҳам қудратини намойиш этади. Ташкилотчилар таъкидлашича, учта ғолиб жамоа V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида ўтказиладиган халқаро беллашувда қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензия олади..
Абдумалик Сарманов таржимаси.