Қозоғистон Президенти янги
тайинланган Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди. Учрашувда Давлат раҳбари бир маромдаги ташқи сиёсатни
мустаҳкамлаш, халқаро майдонда миллий манфаатларни фаол илгари суриш ва
сармоявий ҳамкорликни кучайтиришга доир аниқ топшириқлар бериб ўтди. Шунингдек, Президент қозоғистонликлар ҳуқуқ ва манфаатларини чет элларда
муҳофаза қилишга доир ишлар самарадорлигини оширишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

