Бугун Давлат раҳбари америкалик сенатор Стив Дэйнсни қабул қилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон – Америка ҳамкорлиги фаол ривожланаётганини тилга олди ва икки томонлама алоқаларда парламент дипломатиясининг аҳамиятини таъкидлади. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти энергетика, қазилма бойликларни разведка қилиш ва қайта ишлаш, инфратузилмаларни модернизациялаш ҳамкорликнинг асосий йўналишлари эканлигини тилга олди. Суҳбатдошлар халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Москва яқинидаги террор ҳаракатларини Қозоғистон биринчилардан бўлиб қоралаганини таъкидлади. Давлат раҳбари фикрича, терроризмга қарши курашда барча давлатлар кенг қамровли коалицияга бирлашиши лозим. Ва бу ишга Қозоғистон ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси.