«Чўқинтирган ота», «Бир куни Америкада». Шу ва бошқа жаҳон бестселлерлари қозоқ тилига таржима қилиняпти. Бундай сермашаққат иш билан Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Суйиндик Жансибай ва Қарағанди Тилларни ўрганиш маркази мутахассислари шуғулланмоқда. Ёзувчи Марио Пьюзонинг «Чўқинтирган ота» китоби тўла чоп этилди. Нашр «Барча даврларнинг энг яхши 100 детектив романи» Америка версиясига киради. Қозоқ тилига биринчи марта таржима қилинди. Китоблар кутубхоналарга тарқатилди.
Алмагул Игенова, вилоят тилларни ўрганиш маркази раҳбари:
- Марказ мутахассислари билан бирга «Бир куни Америкада» бестселлерини таржима қилиш устида ишладик, бир ойдан кейин китоб чиқиши режалаштирилган. Умуман олганда, бу ишни давом эттириш ниятидамиз. Талаб етарли. Ўқувчилар қозоқ тилига таржима қилинган адабиётни бажонидил ўқийди.
Абдумалик Сарманов таржимаси