Алматида Марказий Осиёдаги биринчи Сериаллар фестивали очилди

Алматида Марказий Осиёдаги биринчи Сериаллар фестивали очилди

Алматида Марказий Осиёдаги биринчи сериаллар саноати фестивали иш бошлади. Унда минтақанинг режиссёрлари, сценарий муаллифлари, продюсерлари, рақамли сервислар, стриминг майдончалар ва онлайн-кинотеатрлар вакиллари қатнашяпти. Жами 67 ташкилотдан мурожаат қилишган. Анжуман dark fantasy жанрида суратга олинган «Қўрқинчли қозоқ эртаклари» фильмининг уч серияси намойиши билан бошланди. Режиссёр Адильхан Ержановнинг детектив фильми қозоқ фольклори мифлари ва ирим-сиримларига асосланган. Таъкидлаш лозимки, Almaty Series Festival «Baiqonyr» дебют ва қисқа метражли кино халқаро фестивали доирасида ташкил этилди. 

Адильхан Ержанов, режиссёр: 

- Жанрига кўра буни нуар дейиш мумкин, иккинчи томондан — «Қўрқинчли қозоқ эртаклари». Воқеалар ривожи битта линияда кечади, лекин унда учта ўзаро боғланган махлуқ ҳақида ҳикоя қилинади. 

Анжуман доирасида Марказий Осиёнинг энг яхши сериали танлови, мустақил пилот эпизодлар миллий танлови, мастер-класслар, лекциялар, панель мунозаралари ўтказилади. Биринчи марта Series Mania француз фестивали Serial Bridges воркшопи ўтказилади. 

Ануар Кенжибаев,  Baiqonyr кинофестивали президенти: 

- Франциянинг Лиль шаҳри билан ҳамкорлик бошладик, унда Series Mania фестивали бор. Улар ҳар йили Рио-де-Жанейро, Истамбул, Тайванда Serial Bridges воркшоплари ўтказади. Энди Алматида ҳам Series Mania билан бирга дастур ташкил қилинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси