Чеварлар яна бир марта Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди

Чеварлар яна бир марта Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди

Қозоғистонлик чеварлар иши яна бир марта Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди. Бу сафар Павлодар вилоятида дунёдаги энг катта қуроқ кўрпа тикилди. Уни V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида тақдим этишганди. 11 минг 200 метрли қуроқ кўрпа қозоқ халқининг қадимий декоратив-амалий санъат анъаналарига мувофиқ тайёрланди. Чеварлар ўз ишида меҳмондўстлик, фаровонлик, эркинликни тамсил этувчи орнаментлар ва ранглардан фойдаланишди.  

Айман Сиздиқова, чевар:

– Бундай полотно тайёрлаш учун орнаментлар билан ишлаш зарур, ҳама қисмларини бир-бирига мослаштирдик. Бунинг учун тўққиз ойлик машаққат чекдик. Кўрпани фаол узоқ умр кўриш марказида яратдик, унда чеварлар клуби мавжуд. Мунтазам тўпландик, жамият учун фойдали турли ғояларни муҳокама қилдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси.