«Олға» фильми иккита мукофотни қўлга киритди

«Олға» фильми иккита мукофотни қўлга киритди

Қозоғистонда ишланган «Олға» фильми Эронда бўлиб ўтган 14-халқаро спорт фильмлари фестивалида бир йўла иккита мукофотга сазовор бўлди. Ернар Нурғалиев “Энг яхши режиссура” номинациясида ғолиб бўлди, «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» соврини Ерик Жўлжақсиновга насиб қилди. Бу ҳақда мамлакат Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берган. Айтиш жоиз, «Олға» картинаси икки ака-ука ҳақида ҳикоя қилади. Улар оталарининг фожиали ўлимидан сўнг жиноий фаолиятга киришади. Аммо истеъдодли ёшларни танлаб олиш учун овулга келган бир енгил атлетика мураббийсининг назарига тушгач, ҳаёти ўзариб кетади. Ака-укалардан бири югуриш марафонида жаҳон чемпиони билан беллашишига тўғри келади.


Абдумалик Сарманов таржимаси