Жаҳон банки Қозоғистон бўйича прогнозини қайта кўриб чиқди

Жаҳон банки Қозоғистон бўйича прогнозини қайта кўриб чиқди

Қозоғистон иқтисодиёти 2022 йилда 1,8 фоизга, 2023 йилда 4 фоизга ўсади. Жаҳон банкининг прогнози шундай. Аввалроқ молия ташкилоти мамлакат ялпи ички маҳсулоти бу йил 3,7 фоизга, келаси йил 4,8 фоизга ўсишини тахмин қилганди. Аналитиклар фикрича, «Россия иқтисодиининг ҳолдан кетиши асоратлари» ўсишни секинлаштирувчи омил бўлади. Шунингдек, савдодаги узилишлар, тадбиркорлик фаолиятидаги ишонч камайиши, валюта курслари беқарорлиги ҳам бунга таъсир қилади. Айни вақтда, Қозоғистон ҳукумати 2022 йил якунларига кўра мамлакат иқтисодиёти 2,1 фоизга ўсишини прогноз қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.