Қозоғистон вертолётлари экспорт қилинади

Қозоғистон вертолётлари экспорт қилинади

Қозоғистонда йиғилган вертолётлар Қирғизистонга экспорт қилинади. Қўшни мамлакат H215 еврокоптерларига буюртма берди. Завод директори таъкидлашича, ушбу мамлакатга бешта вертолёт юборилади. Қозоғистонда машиналар сони 30 тадан кўп. Шундан 15 таси қидириш-қутқарув ишлари, санитария авиацияси сифатида ишлатилади, ўрмонларни қўриқлаш ва патрул хизматида фойдаланилади.

Юрий Ильин, Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири:

- Ўтган йили биз 6 та оғир классдаги вертолётлр харид қилдик. Бу МИ-8 аппаратлари Қозоғистоннинг ўзида бутловчи қисмлардан йиғилади. Яъни ўзимизда тайёрланади. Келгуси икки йил давомида яна 5 та МИ-8 олишни режалаштирганмиз. Ишимизда енгил ва оғир классдаги техника зарур бўлади. Чунки яқин масофаларга еврокоптёрлар билан учиш ҳам арзонга тушади, ҳам қисқа вақт олади. МИ-8, МИ-26лар эса ўрмон ва дашт ёнғинларини ўчириш учун қулай. Паркимиз шундай йўналишда ривожланиб боряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.