Қозоғистоннинг 2022 йил биринчи чорагида хорижий давлатлар билан товар айланмаси 28 миллиард 700 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоиз ўсиш кузатилган. Экспорт ҳажми эса 66 фоизга кўтарилиб, 19 миллиард доллардан ошди. Қозоғистон иқтисодий изланишлар институти берган маълумотга кўра, мамлакатимиз маҳсулотлари асосан Европа Иттифоқи, Хитой ва Россияга жўнатилган. Ҳамиша бўлгани каби, энг кўп миқдорда қазилма хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидоргир. Январь-март ойларида нефть, мис катодлар ва ферроқотишмалар энг кўп миқдорда сотилган. Ун, кунгабоқар ёғи, макарон маҳсулотлари экспорти кенгайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви эса 44 фоизга ортган.
Абдумалик Сарманов таржимаси