Қозоғистонда юк ташишлар муамоси ҳал этиляпти

Қозоғистонда юк ташишлар муамоси ҳал этиляпти

Россияда туриб қолган Қозоғистон юклари Латвиянинг Рига ва Венстпилс портлари орқали юборилиши мумкин. Эслатамиз, Европа Иттифоқи ва Россия Федерацияси ўртасида муносабатлар таранглашиши натижасида халқаро юк ташишларда муаммолар вужудга келди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Латвиянинг тегишли вазирлиги ва денгиз портлари маъмуриятлари билан музокаралар юритиш мўлжалланган. Бундан ташқари, Қозоғистон экспортчилари мамлакатнинг Ақтау ва Қуриқ портларидан фойдаланиши мумкин. Шу кунларда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали Ақтау ва Баку ўртасида мунтазам контейнер қатнови йўлга қўйилган. Қуриқ – Боку орасида паром алоқаси бор. Бундан ташқари, ҳукумат вакиллари Озарбайжон, Грузия ва Туркиядаги соҳа мутахассислари билан учрашиш ниятида. Қозоғистон ва Россия темирйўл хизматлари ҳам логистика бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Тегишли вазирликда муаммоларни ҳал этиш учун тезкор штаб тузилди. Бундан асосий мақсад – тадбиркорлар ва халқаро юк ташишлар иштирокчиларига зарур маълумотлар етказиб беришдан иборат. Штабнинг қайноқ телефон рақамлари эълон қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси