Жамбил вилоятида 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси бунёд этилади. Мамлакатда кенг кўламли лойиҳани рўёбга чиқариш учун инвесторлар жалб этилган. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, янги технология шамол ёрдамида электр энергияси олиш ва уни ғамлаш, заруратга кўра чиқариб бериш имкониятига эга. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа мамлакатда чиқарилаётган «яшил» энергия улушини кенгайтиради.
Бўлат Ақчулақов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:
- Етарлича замонавий станция қурилади. Қуввати чаккимас – 1 гигават. Бу лойиҳа мамлакатда энерготизим ишини яхшилашга хизмат этади. Яна бир устун жиҳати – чиқиндилар камаяди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.