Қозоғистонда «Машҳур саналар ва шахслар» туркумидаги навбатдаги тангалар
коллекцияси муомалага чиқарилди. Бу сафар улар Жўжихоннинг 800 йиллигига бағишланган. Мамлакат Миллий Банки маълум қилишича, янги юбилей тангалари олтин қопланган кумуш ҳамда мельхиордан
ясалган, 1000, 2000 ва 5 минг тенге қийматида.
Дана Мағауина,
ҚМБ нақд пул айланмаси департаменти бош мутахассиси:
– Тангалар дизайнида Улитау вилоятида қад ростлаган Жўжихон монументи
тасвири қўлланган. Жўжихон – Чингизхоннинг тўнғич ўғли, Жўжи Улуси асосчиси. Орқа
томонида Олтин Ўрда тангалари коллажи акс этган. Тангалар вазни, диаметри, қиймати
ва адади билан фарқ қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

