Сув тошқинлари олдини олиш борасида таҳлил ишлари олиб бориляпти

Нидерландия экспертлари Қозоғистонга тошқинларни прогнозлаш ва эрта аниқлаш, шунингдек, эҳтимолларини бошқариш борасида ёрдам беради. Мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан тошқин олдини олиш, оқибатларини камайтириш учун уч марта мамлакатимизга келди. Шу жумладан, экспертлар ахборот етарли бўлмаганда, гидрометеорология станциялари қамраб олмаган ҳудудлар мавжуд бўлган тақдирда сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлардан фойдаланишни таклиф этишди. Бу эса сув ҳаракатини кузатиш, чекка ҳудудлардаги сув ҳажмини баҳолаш имконини беради, дея таъкидлади аналитиклар. Натижада, сув захираларини прогноз қилиш, бошқариш имкониятлари анча кенгаяди. 

Фредрик Хутхофф, Фавқулодда визиятларда таваккалларни камайтириш ва ёрдам кўрсатиш голланд жамоаси раҳбари: 

- Қозоғистонда огоҳлантириш моделлари ва усуллари мавжуд, лекин улар вилоятларда кенгайтирилиши лозим. Биз бунга қандай эришиш мумкинлигини таҳлил қиляпмиз. Натижа юз бераётган табиий ва гидрологик жараёнлар ҳақида айни вақтида олинган аниқ маълумотлар борлиги, улардан фойдаланиш билан боғлиқ. Уни фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, тегишли сигналлар олиш, оқибатларни камайтириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш дейиш ҳам мумкин.  

Ғалимжан Қамбарбеков, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Сув захираларидан фойдаланишни тартибга келтириш бошқармаси бош эксперти: 

- Ҳозир нидерландиялик ҳамкорларимиз Қозоғистондаги гидрологик вазиятни таҳлил қиляпти. Улар бошқа давлатлар, ташкилотлар, давлат идоралари билан ўзаро алоқа боғлаш, янада самарали маълумот алмашиш шаклларини таклиф этяпти. Бундай иш тутиш турли фавқулодда вазиятларда самарали қарши чоралар кўриш имконини беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.