Теннис бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Япония терма жамоаси
билан саралаш баҳсини ўтказади. Спортчилар «Билли Жин Кинг» якуний турнирида
қатнашиш ҳуқуқи учун кураш олиб боради. 12 ва 13 апрель кунларига белгиланган
мусобақалар жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. У ноябрь ойида Испаниянинг
Севилья шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирда қозоғистонлик қизлар берилиб машқ ўтказяпти.
Жамоа таркибида - Юлия Путинцева, Зарина Диас, Анна Данилина, Жибек Қуламбаева ҳамда
Аружан Сағандиқова бор. Таъкидлаш керак, терма жамоа етакчиси Елена Рибакина Токиодаги
ўйинларда иштирок этмайди. Терма жамоа мураббийлар штаби қарорига кўра, спортчи
Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига тараддуд сабабли матчда
қатнашмайди, бор кучини тўртйилликнинг асосий беллашувига йўналтиради. Японияда
Қозоғистон терма жамоасига Юлия Путинцева бошчилик қилади.
Юлия Путинцева, теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
- Агар керак бўлса, биринчи, иккинчи, учинчи рақамда бўлшга доим
тайёрман. Жамоага очко келтиришга. Бизда барча имконият бор, деб ҳисоблайман,
фақат бундан фойдаланиш керак. Ҳар битта матчда имкон бор.
Жибек Қуламбаева, теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
- Доимгидек жанговар кайфиятдамиз. Чунки бу мамалкат учун жамоавий мусобақа. Ва шу боис,
ҳамма ўйин кайфиятида, барча кучи борича ҳаракат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.