Янги Конституция лойиҳаси
давлат ва бизнес ўртасида ишонч ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни шакллантиради. Қозоғистон
Бош вазири Ўлжас Бектенов тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган йиғилишида
шуни таъкидлади. Унда иқтисоднинг асосий соҳалари ва тадбиркорлар миллий
палатаси вакиллари қатнашди. Ҳукумат раҳбари ўз нутқида бизнесни ривожлантириш Президент
кўрсатиб берган устуворликларнинг бири эканлигига урғу берди. Давлат у билан
ҳамкорлик қилади.
конституциявий ислоҳотнинг очиқ муҳокама қилиниши,
фуқароларнинг кўплаб таклифлар бериши эса демократик жараёнлар
ривожланаётганини кўрсатади.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Биз мамлакат учун
ўта муҳим бўлган бир даврда учрашдик. Ярим йилдан буён жамиятда Конституциявий
ислоҳот фаол муҳокама қилиняпти. Мунозаралар очиқ шаклда ўтказиляпти. Минглаб
таклифлар тушяпти, улар диққат билан ўрганиляпти, ҳисобга олиняпти. Бу
мамлакатда демократик жараёнлар ривожланаётганига далил бўла олади. Янги Конституция
лойиҳаси тақдим этилди, унинг мақсади – Мустақилликни мустаҳкамлаш ва Қозоғистоннинг
барқарор ривожланишини таъминлаш. Бизнесни Президентимизни ва янги Конституцияни
қўллаб-қувватлашга чақираман. Сиз билан бирга минглаб фуқаролар иш юритади. Уларнинг
ҳар бирига ислоҳот мақсадини етказиш ўта муҳим.
Йиғилишда солиқ
ислоҳоти ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам кўтарилди. 2025 йилда
мавжуд дастурлар асосида 3 мингтадан зиёд кичик ва ўрта бизнес лойиҳасига 365 миллиард
тенге субсидия берилди. Шунингдек, рақамлшатириш ва Қозоғистон товар ишлаб
чиқарувчилари реестрини яратиш масаласи кўрилди. Шу кунгача 5,5 мингтадан зиёд компания
тизимдан ўрин олди. Бизнес вакиллари солиқ тизими ва давлат ёрдами механизмларини
такомиллаштириш бўйича таклифлар берди.
Гульнар Бижанова,
«Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси бошқаруви раиси ўринбосари:
- Биз учун Конституцияда
кўрсатилган қадриятлар, жамият тараққиётининг асосий чизиғига айланаётган
Адолатли Қозоғистон, «Қонун ва тартиб» тамойили ўта муҳим. Улар мазкур босқичда
мамлакатнинг етук, барқарор шакл олганини кўрсатади. Биз ҳамма куч ва
имкониятлар иқтисодни оёққа қўйишга сарфланган даврдан ўтдик. Энди инсон
ҳуқуқлари қонун билан таъминланади.
Таъкидлаш лозимки, эртага,
10 февралда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Ҳукуматнинг
кенгайтирилган йиғилиши ўтказилади. Унда мамлакатнинг 2025 йилдаги
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари муҳокама қилинади ва Ҳукуматга келгуси
давр учун топшириқлар берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

