Астана
БМТ нинг нуфузли Resilience Hub халқаро расмий мақомини олди, ташкилотнинг
Марказий Осиёдаги биринчи барқарор ривожланиш хабига айланди. Ушбу қарор
Қозоғистон пойтахтининг минтақадаги урбанистика байроқдори унвонини
мустаҳкамлайди. Шаҳарсозлик трансформациялари: ягона дизайн-код жорий этишдан
илғор «яшил» инфра тузилмаларгача бўлган ўзгаришларни тасдиқлайди. Экспертлар
таъкидлашича, Астана барқарор шаҳар ечимлари ривожига ҳам хизмат қилади.
Қозоғистон пойтахти иқлим ўзгариши ва барқарорлик масаласида бошқа шаҳарларга
ёрдам беришга тайёр.
Наталья Алонсо Кано, БМТ Фалокатлар эҳтимолини камайтириш Европа ва Марказий Осиё давлатлари
бошқармаси раҳбари:
- Ушбу шаҳар мазкур
мамлакат, айни вақтда, Марказий Осиё шаҳарларида юз бераётган тараққиётга
муштоқликни, жадал ўзгаришларни акс эттиради. Иқлим чорловларига дарҳол жавоб
беришдан, улар юз беришидан олдин тайёрланиш тарзида омилкорлик кўрсатишга ўтиш
лозим. унда одамлар саломатлиги, шаҳар инфратузилмаси барқарорлиги
ҳисобга олиниши керак. Бунда ҳамкорлик асосий ўрин тутади. Астана Resilience Hub сифатида
минтақа учун турли ечимлар амалий ҳаракатга айланадиган майдонча бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

