Алматида Reality Travel Show устида иш бошланади

Netflix Алмати ва Илиорти Алатови кўркини намойиш қилади. Американинг стриминг майдончаси саргузаштлар ҳақида реалити-шоу суратга олади. Ишлар 20-30 май кунлари давом этади. Шаҳар ҳокимлигида таъкидланишича, бу лойиҳа сайёҳлар орасида мамлакат ва Марказий Осиё минтақасининг нуфузини оширади. Тревел-шоунинг яна бир локацияси сифатида Қирғизистон табиати манзаралари танланди.

 

Камила Луқпанова, Almaty Tourism Bureau раҳбари:

- Мазкур реалити-шоу Марказий Осиё манзаралари, мегаполис шаҳри руҳиятини акс эттириши кутиляпти. Дунёда ҳозир кўп марта такрорланмаган, янги дестинацияларни танлаш трендга айланмоқда. Энг бой сайёҳлар эса биринчи навбатда инсон оёғи етмаган ҳудудлар мавжуд бўлган Марказий Осиёга интилади. Экотуризм дунё миқёсида урфга кирди. Шунинг учун жаҳон сайёҳлик аудиторияси бизга эътибор  қаратган. Биз Netflix келаётганидан жуда мамнун бўлдик, аммо ҳайратланмадик. Чунки аввалроқ Amazon Prime жамоасини кутиб олгандик. Яқин келажакда яна битта йирик компания келиши кутиляпти...

 

Эслатамиз, аввалроқ The New York Times нашрида 2024 йилда боришга арзийдиган 52 та маскан рўйхатини берилганди. Қозоғистондаги Алмати мегаполиси унда 25-ўринни эгаллади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.