Туркистон вилояти ҳудудида ўта қимматли артефактлар топилди. Ўрдабаси туманида олиб борилган қазиш ишлари мобайнида археологлар аввал учрамаган тарихий буюмларга дуч келишди. Шу жумладан, Хань даврига мансуб бронза кўзгу, Рим империясидагига ўхшаш соч тўғнағичи, зирак, йирик маржонлар, қушларни овлаш учун ишлатилган камон пайкони қўлга киритилди. Мутахассислар фикрича, бу манзилнинг камида 2 минг йиллик тарихи бор. Буюмлар қанғлилар даврига оид, деган тахминлар айтиляпти. Археологлар топган заргарлик буюмларининг тайёрланиш технологияси ўзига хос. Тилла зираклар тошлар билан безатилган, маиший буюмларга бронза билан ҳошияланган. Топилмалар Қанғли даврини яхшироқ тушунишга ёрдам бериши кутиляпти.
Александр Подушкин, Ў. Жанибеков номли Жанубий Қозоғистон педагогика университети профессори:
– Биз топган иккита сирға заргарлик санъати намунаси, дейиш мумкин. Улар Қанғли давлатига, Сармат-қанғли даврига тегишли, деб айта оламан. Чунки айнан шу мамлакат маданиятида улардаги каби тилладан фойдаланилган. Шундай технологиялардан кейинроқ Ғарбда, Греция шаҳарлари, Рим империясида фойдаланилган. Аммо шуларнинг ўзи бизда ҳам топиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.