Ақмўла вилоятининг
Зеренди туманида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши бошланди. Бу
мамлакат раҳбари топшириғи билан давлатга қайтарилган маблағлар эвазига амалга
оширилаётган дастлабки лойиҳалардан бири. Лойиҳа қиймати 2 миллиард тенгедан
ошади. Мактаб майдони 6 минг квадрат метрдан зиёд. У спортнинг кураш, бокс,
чанғи турлари машғулотларига мосланади, 2 та тренажёр зал зарур ускуналар билан
жиҳозланади. Бир навбатда 80 киши шуғулланиши мумкин. Спорт муассасасида
болалар қишки ва ёзги спорт турларини ўрганади. Қурилишни жорий йил декабрида
тугатиш режа қилинган.
Қайирбек Қалибаев,
Зеренди тумани Болалар ва ўсмирлар ихтисослаштирилан спорт мактаби директори:
- Ўйлаймизки, спорт
мактабимизнинг янги биноси ҳисобига тарбияланувчилар ва мураббийлар сонини
ошира оламиз, спортнинг яна бошқа турлари ҳам қўшилади. Ҳозирда бу ерда 806
нафар ўқувчи ва 25 нафар мураббийимиз бор. Эски бинода минтақавий, республика
ва халқаро даражаларда ишлар эдик, эндиги мақсадимиз – спортчиларни Осиё,
Бутунжаҳон ва Олимпиада ўйинларига тайёрлаш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

