Қозоғистонда аниқланиши қийин бўлган ўсма касалликлари, кардиология ва неврология патологияларига эрта босқичда ташхис қўйиш мумкин бўлади. Сентябрь ойида пойтахтда очиладиган ядро тиббиёти маркази шундай имконият беради. Бугун Перзидент Қосим-Жўмарт Тўқаев янги объект билан танишди. Бундан ташқари, давлат раҳбари даволаш-ташхис блокини бориб кўрди. Унинг ўзига хослиги – позитрон-эмиссия компьютер томографияси борлигида. Таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида унга тенг келадиган ускуна йўқ. Президент олим ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ядро тиббиёти маркази фаолияти фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда қозоғистонликлар энг янги тиббий технологиялардан фойдаланиши учун хизмат қилишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

