Қозоғистонда коронавируснинг янги тўлқини бошланди

Қозоғистонда коронавируснинг янги тўлқини бошланди

Қозоғистонда жорий йил бошидан ҳисоблаганда, коронавируснинг учинчи тўлқини тарқала бошлади. 2022 йил бошида суткасига республика бўйлаб минглаб фуқаро касалликка чалинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич икки юз нафарни ташкил қиляпти. Аҳолида жамоавий иммунитет мавжудлиги сабабли касаллик кўпчиликда енгил ва ўрта даражада кечмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилишича, тизимда улкан юклама кузатилмаган. Шифохоналарнинг фақат 10 фоизи банд.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Барча кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда минтақаларнинг ҳаммаси «яшил» зонада эканлиги кузатилмоқда. Ҳозирча вазият ёмон эмас. Ҳар куни назорат ишлари амалга оширилади, минтақаларда пайдо бўлаётган барча вируслар генетик таҳлил қилиняпти. Вирус тарқалиш эҳтимоллиги прогноз қилинади ва таҳлил этилади. Ҳозирча хавф йўқ даражада.

Сўнгги кеча-кундузда коронавирус юқтириш ҳолатлари анча кўпайди. Хасталанганларнинг 231 нафарида ПЗР-таҳлил ижобий натижа кўрсатган. 11 та беморда ковид пневмонияси кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, икки ярим минг нафардан зиёд фуқаро коронавирус инфекциясига қарши даволаняпти. Шундан 282 нафари стационарларда.

Абдумалик Сарманов таржимаси