Қозоғистон пойтахтида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди давом этяпти. Иккинчи кунда маънавий-маърифий қадриятларни мустаҳкамлашда диннинг роли, руҳоний ва сиёсий етакчиларнинг глобал динлараро мулоқот ва тинчликни илгари суриш, экстремизм, радикализм ва терроризмга қарши курашдаги ўрни, замонавий жамиятнинг фаровонлиги ва барқарор ривожланишида аёллар қўшаётган улуш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади. Эслатамиз, халқаро форумда 50 та давлатдан келган 100 дан зиёд делегация қатнашмоқда. Бугун Мустақиллик саройида анжуманнинг ёпилиш маросими ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, 2003, 2006, 2009, 2012, 2015 ва 2018 йилларда ҳам Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди ташкил қилинган. Пойтахтда руҳонийлар еттинчи марта учрашмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.