Ал-Форобий номли Қозоқ миллий университети умумий қиймати 8 миллиард тенгедан зиёд бўлган 400 та лойиҳани рўёбга чиқаряпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев олий таълим даргоҳи фаолияти билан танишди. Ректор Жансеит Туймебаев Давлат раҳбарига 90 йиллигини нишонлаш арафасида турган мамлакатнинг энг қадимий университетларидан бирининг стратегик ривожланиш режасини тақдим этди. Президентга илм даргоҳи базасида Хитойнинг Шимолий-Ғарбий политехника университети филиалининг иш бошлагани тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда шартнома жорий йилнинг май ойида Давлат раҳбарининг ХХРга ташрифи давомида имзоланганди. Ректор келгуси йилдан миллий университетнинг талабалар шаҳарчаси қурилиши бошланишини маълум қилди, унда 8 та ўқув корпуси, технопарк ва 12 та ётоқхона бўлади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.