Ўзбекистонда инновациявий даволаш усуллари фаол
қўлланилади. Сўнгги йилларда Тошкентдаги республика Жарроҳлик ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт
марказида 200 тадан зиёд замонавий амалиётлар йўлга қўйилди. Яқинда тиббиётчилар яна битта технологик усулни эгаллади. Хитойлик
мутахассислар ишлаб чиққан ПАН-амаллари туфайли замонавий ва организм учун
хавфсиз шаклда юрак ноқисликларини даволаш имконияти туғилди.
Санжар Бобожонов, Кардиология
маркази Интервенция бўлими бош илмий ходими, Ўзбекистон:
– Интервенция усуллари рентген назорати остида амалга
ошириларди. Албатта, бу технология натижасида катта кесмаларга зарурат
қолмайди, наркоз ҳам шарт эмас. Аммо рентген нури таъсири бўлади, бу эса
баъзида нур касаллигига олиб келиши мумкин эди. Янги технология эса рентгендан
фойдаланишдан қочиш имконини беради, яъни, биз беморлар ҳам, кеча-кундуз
интервенция лабораториясида ишлайдиган ходимлар ҳам рентген таъсиридан фориғ
бўлади.
Инновациявий усул
минтақавий илмий симпозиумда ҳам муҳокама қилинди. Қозоғистон, Россия, Туркия
ва Туркманистон кардиологлари ПАН-амалиётлари бўйича эришган натижаларини
тақдим этишди. Хитой мутахассислари туғма юрак ноқисликларини тузатиш учун бу
усулдан фойдаланиш бобида мастер-класслар ўтказди.
Серик Алимбаев, Миллий илмий кардиохирургия маркази врач-интервенция
кардиологи, Қозоғистон:
- Интервенция усули кесмаларсиз амалиёт ўтказишни
кўзда тутади, яъни, юракни тўхтатиш, кўкрак қафасини очиш шарт эмас. Амалиёт
қон томирлари орқали ўтказилади. Яъни, бу организм ишига имкон қадар кам таъсир
кўрсатиш учун мўлжалланган. Ҳаммаси ишлаб турган юракда амалга оширилади. Табиийки,
бунда реабилитация муддати анча қисқа, беморлар амалиётдан кейин бир-икки кун
ўтгач уйларига қайтишади.
Ўзбек эскпертлари таъкидлашича, янги тажриба соғлиқни
сақлаш соҳасига илғор технологиялар олиб келади, минтақада юрак касалликлари
сифатли ва хавфсиз даволаниши учун имконият яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

