Ўтган кеча-кундуз давомида яна 841 одам коронавирус инфекциясини ортда қолдирди. Мамлакатда 124 минг 56 бемор COVID-19 дан фориғ бўлди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 836 бемор аниқланган. Жами 139 минг 995 қозоғистонликда КВИ ташхиси тасдиқланган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 16880 (+118)
Алмати ш. – 16816(+75)
Чимкент ш. – 5417(+7)
Ақмўла вилояти – 5995(+67)
Ақтўбе вилояти – 3553(+9)
Алмати вилояти – 6062(+45)
Атирау вилояти – 11973(+40)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 17557(+129)
Жамбил вилояти – 4620(+24)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8447(+40)
Қарағанди вилояти – 11387(+29)
Қўстанай вилояти – 6174(+72)
Қизил Ўрда вилояти – 3308(+4)
Манғистау вилояти – 3477(+9)
Павлодар вилояти – 7498(+90)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 7303(+72)
Туркистон вилояти – 352(+6)
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 137 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган, 4 киши вафот этган, 65 одам тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 43 минг 635 киши, вафот этганлар - 462 та, тузалиб чиққанлар – 31 минг 282 нафар.