Алексей Цой ревакцинация муддатини маълум қилди

Алексей Цой ревакцинация муддатини маълум қилди

Қозоғистонда Pfizer вакцинаси дастлабки босқичда фақат болалар ва ҳомиладор аёлларга қўлланади. Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой шундай баёнот берди. Тегишли вазирлик раҳбари таъкидлашича, вирусга қарши препарат октябрь бошида олиб келинади. Ҳозир эса, Алексей Цой маслаҳатига кўра, мавжуд антиковид препаратларни олишда давом этиш зарур.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Тез кунларда, бир ҳафта ичида Хитой Халқ Республикасидан БССТ тасдиқлаган яна бир вакцина келтирилади. У ҳам, амалда, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган. Шунинг учун у билан ҳам эмланиш мумкин.

Бундан ташқари, у ревакцинациянинг тахминий муддатларини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, КВИга қарши иккинчи доза билан эмлангандан сўнг орадан камида тўққиз ой ўтиши зарур. Шу тариқа, қозоғистонликлар октябрь ойидан бошлаб қайта вакцина ола бошлаши кутиляпти.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Қозоғистон нисбатан кечроқ, февраль ойидан вакцина ола бошлаганди. Лекин аҳолининг кўп қисми июнь-июль ойларида вакцина олди, шунинг учун кўпчиликда зиддитаначалар етарли, даражаси баланд. Шуни ҳисобга оламиз ва фуқаролар тақвимга кўра иккинчи дозадан кейин 9 ой ўтгач, қайта эмланади.