Қозоғистонда COVID-19 дан соғайганлар сони ошмоқда

Қозоғистонда COVID-19 дан соғайганлар сони ошмоқда

Қозоғистонда COVID-19 дан соғайганлар сони ошмоқда. Ўтган кеча-кундузда республика бўйича тузалганлар сони касалланганлар сонига нисбатан деярли икки марта ўсган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 1 минг 289 нафар юртдошимиз  инфекцияни енгган. Уларнинг жами сони эса 186,5 мингга яқинлашган.

Шу аснода, кунлик касалланиш ҳолати ўсишига доир антирейтингда яна Алмати шаҳри биринчиликда. Бу ерда ташхис 107 кишида тасдиқланган. Шарқий Қозоғистонда 85 киши касал юқтирган. Ақмўла вилояти бу учликни якунлайди. Бу ерда 72 шахсда ПЗР-тест ижобий натижа берган. Инфекция юқтирганларнинг умумий сони 203 мингдан ошди.

Эпидемиологик вазият ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 23884

Алмати ш.  – 23745

Чимкент ш. – 6016

Ақмўла вилояти – 12709

Ақтўбе вилояти – 4102

Алмати вилояти – 10180

Атирау вилояти - 16736

Шарқий Қозоғистон вилояти – 21252

Жамбил вилояти -  5772

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 12171

Қарағанди вилояти – 14778

Қўстанай вилояти – 11506

Қизил Ўрда вилояти – 3731

Манғистау вилояти – 4165

Павлодар вилояти - 16411

Шимолий Қозоғистон вилояти – 11882

Туркистон вилояти – 4219

Ўтган кеча-кундузда коронавирус инфекцияси аломатларига эга бўлган 6 та зотилжам ҳолати аниқланган, икки киши вафот этган, 204 одам тузалган.

Жами бўлиб, 1 августдан бери: касалланганлар – 48 минг 700 та, вафот этганлар - 602 киши, соғайганлар – 39 минг 478 нафар.