Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони яна ортмоқда

Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони яна ортмоқда

Яна ўсиш. Қозоғистонда бир кеча-кундуз давомида COVID-19 юқтирганлар сони 1000 нафардан ошди. Кундалик ўсишда яна Павлодар вилояти пешқадам – минтақада 195 одамда КВИ тасдиқланди. Яна 138 бемор аниқланган пойтахт иккинчи ўринда. Ақмўла вилояти учинчи ўринда. Республикада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 198 мингдан ошди.

Мамлакат бўйича жами 198 минг 86 ҳолат аниқланди, шундан:

Нур-Султон ш. - 23351(+138),

Алмати ш. - 23107(+91),

Шарқий Қозоғистон вилояти - 20869(+78),

Атирау вилояти - 16541(+49),

Павлодар вилояти - 15607(+195),

Қарағанди вилояти - 14455(+69),

Ақмўла вилояти - 12263(+95),

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 11785(+84),

Шимолий Қозоғистон вилояти - 11568(+68),

Қўстанай вилояти - 11053(+81),

Алмати вилояти - 9830(+48),

Чимкент ш.- 5955(+17),

Жамбил вилояти - 5691(+10),

Туркистон вилояти - 4182(+6),

Манғистау вилояти - 4128(+1),

Ақтўбе вилояти - 4035(+14),

Қизил Ўрда вилояти - 3666(+9).

25 минг нафардан зиёд одам КВИ дан даволаняпти. Улар орасида 264 бемор оғир аҳволда. 46 нафарининг аҳволи ўта оғир, 45 нафари ЎСВ ускунасига уланган.