Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда

Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда

Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Сўнгги икки ҳафта давомида мамлакатда касалланиш даражаси 31 фоизга камайган. Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандўс Буркитбаев шундай маълумот тақдим этди. У келтирган маълумотларга кўра, айни пайтда юқумли касалликлар ва реанимация бўлимларида ўрин бандлиги 19 фоизга тенг. Касалларнинг 96 фоизи тузалган. Умуман, ўтган 4 ой мобайнида коронавирусга чалиниш ҳоллари 16 марта камайди. Мамлакат аҳолисининг деярли ярми вакцинанинг ҳар иккала компоненти билан эмланган. Бунда Pfizer вакцинасини 235 минг 117 киши қабул қилган. 303 минг фуқаро қайта эмланган. Таъкидлаймиз, коронавирусга қарши эмлаш бўйича жаҳон рейтингида Қозоғистон 208 давлат орасида 103-ўринда, МДҲ мамлакатлари ичида эса иккинчи ўринда. Лекин, маълум қилинишича, бўшашишга ҳали эрта.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Айниқса, давлат чегараларида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиш зарур. Кўплаб давлатларда янги штамм туфайли навбатдаги тўлқин юзага келмоқда. Дунёда омикрон шиддат билан тарқалаётгани сабабли, бинолар ичида ижтимоий масофа сақланишига, жамоат транспортларида, одам гавжум ерларда ниқоб тақилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси