Коронавирусга қарши маҳаллий QazVac вакцинасининг БССТда рўйхатга олиниши бошланғич босқичда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ раҳбари маълум қилган. Алексей Цой айтишича, халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан препарат тан олиниши масаласи – кўп босқичли мураккаб формат бўлиб, анча узоқ давом этади. Бундан ташқари, Қозоғистон учун бу биринчи тажриба. БССТнинг маҳаллий вакиллиги мутахассислари консультация беради.
Алексей Цой, Собиқ соғлиқни сақлаш вазири:
- Ҳозирча муддат ҳақида гапириш қийин. Умуман, 4 босқичдан иборат. Айни пайтда, илк босқичдамиз. Бир неча марта ташрифлар бўлади, кейин экспертлар гуруҳи кўриб чиқади ва ҳоказо. Албатта, завод қурилиши, қурилишларни тугатиш, бу ерда ҳаммаси бир мажмуада. Қозоғистонда бунгача вакцина ишлаб чиқарувчи завод бўлмаган. У энди қуриб битказилди, халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтади. Ҳар бир жараён маълум вақт талаб қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси