Олимпиада ғолиблари Франциядан уйга қайтиб келишди. Алмати аэропортида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган, байроғини юксакка кўтарган спортчиларни юзлаб ишқибозлар кутиб олди. Дзюдо бўйича қозоғистонлик биринчи Олимпиада чемпиони Елдўс Сметов, дзюдо бўйича бронза медаль соҳиби Гусман Қирғизбаев, ушбу спорт бўйича терма жамоа аъзолари ва тренерлар ватанга қайтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.