Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларидан 20 та медаль олиб қайтди

Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларидан 20 та медаль олиб қайтди

Қозоғистон спортчилари Хитойда бўлиб ўтган Қишки Осиё ўйинларида тарихий ғалабаларга эришди. Терма жамоамиз умумий ҳисобда 4-ўринга чиқди. 4 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 20 та медаль олди. Эслатамиз, Қозоғистондан бу анжуманга 6 турли спортнинг ўнта йўналиши бўйича 137 спортчи борган эди.  

Мейрамғази Сапарғалиев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси расмий вакили: 

- Ушбу муваффақият Қозоғистоннинг Осиё спорт саҳнасида муносиб ўрин эгаллаганини кўрсатади. Фристайл-акробатикадаги тарихий ғалабани алоҳида кўрсатиб ўтишни истардим. Қозоғистон спортчилари ўта кучли Хитой жамоасидан ўзди ва олтин медаль олди. Шорт-трек бўйича эркаклар жамоаси ҳам ажойиб кўрсаткичларга эришди. Хоккей бўйича эркаклар жамоаси финалда Осиёда энг кучли бўлган Япония устидан 5-0 ҳисобда ғалаба қилди ва олтин медаль олди. Биатлонда юқори тезлик ва аниқ мўлжалга олган  Владислав Киреев спринтда олтин, эстафетада кумуш медалга эга бўлди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси