Ўзбекистон жамоаси футбол биринчилиги финалига боради

Ўзбекистон жамоаси футбол биринчилиги финалига боради

Ўзбек спортчилари тарихий ютуққа эришди. Миллий терма жамоа биринчи марта 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал қисмида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Саралаш босқичининг якунинг матчи Тошкентда, Ўзбекистон ва Қатар жамоалари ўртасида ўтди. Марказий Осиё спортчилари биринчи таймда ҳисобни очди. Иккинчи таймда эса учинчи гол билан яна бир ғалабага эришди! Шу тариқа, 3:0 ҳисобида салоҳиятини кўрсатди! Эслатамиз, Ўзбекистон учинчи саралаш босқичининг «А» гуруҳида ўйнаган эди. Деярли бир йил давомида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон, Шимолий Корея жамоалари билан беллашувлар ўтказилди. Барча ўйинлар охирида ўзбекистонликлар 21 очко олди. Бу эса республика футболи тарихидаги рекорд натижа. Ўзбекистан финалда қатнашиш ҳуқуқини муддатидан олдин таъминлади.


Ўткир Юсупов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони:


- Космосга тушиб қолгандек бўлдик. Мухлисларга раҳмат! Шунча келиб, бизларни қўллаб-қувватлашди.


Терма жамоа футболчилари ва мураббийларига давлат мукофотлари берилди. Ўзбекистон Президенти орденлар, медаллар ва фахрий унвонлар тақдим этди.


Абдумалик Сарманов таржимаси