Куч, чаққонлик ва чавандозлик малакасини кўрсатиш учун Америка Қўшма Штатларидан 9 нафар ковбой V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига етиб келди. Улар кўкпар беллашувларида қатнашади. Хорижлик меҳмонлар таъкидлашича, тўлақонли тайёргарликка вақт кам бўлган, улар кўкпар қоидаларини ютуб орқали ўрганган. Лекин ковбой родеоси кўкпар ва кўк-бўруга ўхшайди, шунинг учун жамоа муносиб натижа кўрсатишдан умидвор. Америкалик спортчилар қозоқ арғумоқларини эгарлаб, дўстлар ёрдамида бу ўйиннинг ўзига хосликларини ўрганяпти.
Скотт Циммерман, кўкпар бўйича АҚШ терма жамоаси капитани:
– Учинчи марта кўчманчилар ўйинларида қатнашишим. Бир марта кўкпар ўйнасангиз, у бир қисмингизга айланиб қоларкан. Бундан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмаяпман. Бу анжуманда қатнашиш имконияти берилганидан бошимиз осмонга етди. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида ғалаба қилиш - орзу, бу орзуйимиз ушалиши учун ҳаракат қиламиз.
Лэдд Хауэлл, кўкпар бўйича АҚШ терма жамоаси капитани:
– От спорти билан мунтазам шуғулланаман, бу менинг жисмоний баркамоллигим учун керак. Биз кўкпар ўйнамаймиз, лекин машғулотларимиз ўхшаш. Қозоғистонлик ва қирғизистонлик дўстларимиз ёрдам беряпти. Жараёнларни ўргандик. Лекин бу борада бошқалардан 10 марта кўп ишлашимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.