Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларига йўл олди

Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларига йўл олди

Қозоғистон миллий терма жамоаси 7-14 февраль кунлари Хитойда ўтказиладиган IX Қишки Осиё ўйинларига йўл олди. Астанадаги Qazaqstan енгил атлетика спорт мажмуасида тантанали кузатиш маросими ўтказилди. Атлетларга давлат байроғи топширилди. Мамлакат байроғини анжуман очилишида шайбали хоккей бўйича спорт мастери Адиль Бекетаев ва шорт-трек бўйича халқаро даражда спорт мастери Ольга Тихонова майдонга олиб чиқади.


Эслатамиз, Қозоғистон миллий терма жамоаси коньки ва чанғи спорти турларида, фигурали учишда, биатлон, керлинг ҳамда шайбали хоккейда қатнашади. Жамоа 51 та медаллар жамламаси учун курашда қатнашади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.