Ўзбекистонда FAIR халқаро форуми ўтказилди

Ўзбекистонда FAIR халқаро форуми ўтказилди

Ўзбекистон пойтахтида энергетикадаги суғурта ва таваккалларни бошқариш бўйича FAIR халқаро форуми ўтказилди. Тадбирда 20 давлатдан келган 100 тадан зиёд суғурта ва брокер компаниялари, 50 та халқаро ташкилот вакиллари қатнашди. Ушбу ўзига хос экспертлар муҳитида соҳа учун мувофиқ барқарор ечимлар ва амалиёётлар муҳокама қилинди. Айни вақтда, ушбу майдонча Яқин Шарқ, Осиё ва Европа инвестициявий тузилмалари билан ҳамкорлик кенгайишига хизмат қилаяпти. Экспертлар таъкидлашича, бугунги кунда энергия сектори глобал иқтисодий тараққиётнинг пойдевори бўлиб қоляпти. Соҳага турли энергия манбалари разведкаси, қазиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва тақсимланиши ҳам киради. Бундай кенг кўламли фаолият қатор эҳтимолларни ўз ичига олади. Суғурта эса энергия сектори барқарорлигини таъминлашга ёрдам кўрсатади. Ушбу мавзу соҳанинг фаол ривожланиш даврига кириб келаётган Марказий Осиё минтақаси давлатлари учун жуда муҳим.

Ойбек Халилов, Суғурта бозори профессионал иштирокчилари ҳамжамияти раиси /Ўзбекистон/:

Бу фақат биз учун эмас, FAIR учун ҳам ўта муҳим тадбирлардан бири. Чунки унда энергетика секторидаги суғурта ва таваккалларни бошқариш борасидаги сўнгги ўзгаришлар ва энг муҳим масалалалр кўриб чиқилади. Биз уларни Ўзбекистонга таклиф қиламиз. Чунки шу кунларда Ўзбекистонда энергетика секторида жуда кўп инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Бунга иқтисоднинг фаол ўсиши ва катта инвестициялар жалб этилиши ёрдам беряпти.

Сергей Гаврилов, суғурта компанияси бошқаруви раиси ўринбосари /Қозоғистон/:

– Ўзбекистон ва Ўзбекистон суғурта бозори билан анчадан буён тиғиз ва самарали ҳамкорлик қилаяпмиз. Ушбу тадбир барча асосий ҳамкорлар билан ягона майдончада учрашиш, турли масалаларни, бўлажак лойиҳалар, компаниялар, давлатлар билан ҳамкорликни муҳокама қилиш учун йўл очади. Чунки биз ҳозир кўплаб имкониятлар қаршисида турибмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси