Президент Онкология миллий илмий марказида бўлди

Президент Онкология миллий илмий марказида бўлди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Онкология миллий илмий марказининг қурилиши қандай бораётгани билан танишди. Унинг умумий майдони – 58 минг квадрат метрдан зиёд. Бу ерда хавфли ўсмаларни ташхислаш ва даволаш учун дунёдаги барча ноёб технологиялар жамланади. Бундан ташқари, олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришлари, илмий-техникавий дастурлар ва таълим амалиётларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Корпус август ойида очилади, бунинг натижасида марказ саратон касаллигини даволашнинг интеграциялашган моделини яратишда миллий координаторга айланади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикасининг Президенти:

– Мен барчани ушбу ўзига хос тиббиёт муассасаси яратилаётгани билан табриклайман. Дунёда бундай муассасалар у қадар кўп эмас. Муҳими, марказ минтақамизда тиббиёт амалиёти ва фанининг флагмани бўлади.

Давлат раҳбари, шунингдек, Шошилинч тиббий ёрдам миллий мувофиқлаштириш марказига ҳам ташриф буюрди. У тиббиёт авиацияси, тез ёрдам хизмати ва қабул бўлимлари ишини тартибга солади. Тиббий марказ замонавий ускуналар билан жиҳозланган, бу ердаги мобиль компьютер томографи йилига 18  ингдан ошиқ беморни қабул қила олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.