Жамбил вилоятида 3 миллион тонна пўлат эритувчи металлургия комбинати қурилади. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Хитойнинг Fujian Hengwang Investment компанияси раҳбари Цзэн Чжаоцянь билан лойиҳани рўёбга чиқариш режаларини батафсил муҳокама қилди. Замонавий усулларда ишлайдиган ушбу завод қурилиши жорий йилнинг апрель ойида бошланади. Уни бунёд этиш учун ер участкаси Jibek Joly махсус иқтисодий зонаси ҳудудида қурилади. Иншоот қурилишига инвестор томонидан бир миллиард доллар сармоя ажратилади. Асосан маҳаллий хомашё: табиий газ, темир рудаси, оҳак ишлатилиши режалаштирилган. Корхонада арматура, қувурлар учун пўлат, бурчакли ва профилли пўлат чиқарилади. Металлургия заводи эҳтиёжларини қондириш учун унинг яқинига 350 Мвт қувватга эга газотурбинали электростанция қурилади. Инвесторнинг таъкидлашича, корхонада темирни бевосита тиклаш технологиясидан фойдаланилади. Бу эса Қозоғистондаги металлургия корхонаси маҳсулоти рақобатбардошлигини оширади. Бош вазир ушбу лойиҳа мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

