10 май куни
Алматида Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари учрашади. Таъкидлаш
лозимки, аввалроқ Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатлар орасидаги
муносабатларни тартибга келтириш, Жанубий Кавказда тинчликка эришишга чақирган
эди. Апрель ойида Ереван шаҳрига қилган сафари мобайнида Президент
Қозоғистоннинг музокара йўли билан тинчлик-тотувликка эришиш тарафдори
эканлиги, бунинг учун имкон қадар ёрдам беришга тайёрлигини билдирганди.
Кейинроқ Давлат раҳбари музокаралар Алмати шаҳрида ўтказилиши рамзий аҳамиятга
эгалигини таъкидлади. Ушбу шаҳарда 1991 йил декабрида МДҲ давлатларининг
мустақил ривожланиши ва давлатлараро чегараларни белгилаш асослари қабул
қилинган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.