Давлат рамзлари куни муносабати билан Астанада Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев иштирокида Давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилди. Фахрий қоровул ротасининг
бошлиғи тантанали маросимга тайёрлиги ҳақида Давдлат раҳбарига рапорт бергач,
давлат мадҳияси янгради, кўк байроғимиз осмонда ҳилпиради.
Кўк байроқ
мустақиллигимизни, бирлигимизни кўрсатувчи муқаддас рамз. Давлат раҳбари Республика байроғи Ер юзида тинчлик ва
бирлик байроғи сифатида
танилганини тилга олди. Шу билан бирга, мамлакат рамзлари синовлар даврида ҳам, зафар кунларида
ҳам барча фуқароларни бирлаштиришини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Байроғимизни
тик тутиш – ҳар бир фуқаронинг фарзандлик бурчи.
Осмон рангидаги
байроғимиз – фахримиз. Спортчиларимиз туғимизни кўп марта ғалаба белгиси сифатида
кўтарди. Қозоқнинг жасур қизлари Эверестни сабаб, байроғимиз дунёнинг энг баланд чўққисида
ҳилпиради. Олдинда Олимпиада ўйинлари турибди. Ёшларимиз Парижда ҳам байроғимизни тик тутади, деган фикрдаман.
Давлат рамзлари кунида ёш сарбозларга жанговар унвон топширилиши анъанага айланган. Бугун олий ҳарбий таълим даргоҳларининг 12 нафар илғор битирувчиси Қозоғистон қуролли кучлари Бош қўмондони
қўлидан офицерлик белгисини олди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.