Боао Осиё форуми доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин билан учрашди. Суҳбатдошлар ташкилот ишини такомиллаштириш масаласини муҳокама қилди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон яқинда ўтказиладиган ШҲТ Астана саммитига катта эътибор билан қараяпти. Анжуман кўптомонлама мулоқотни мустаҳкамлаш мавзусига бағишланади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз ШҲТни минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув жараёнларини рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга механизм сифатида кўради. Чжан Мин Қозоғистоннинг ташкилотни ривожлантиришда қўшган ҳиссасини кўрсатиб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Биз тиғиз ҳамкорликда иш юритишимиз зарур, деб ўйлайман. Чунки мавжуд геосиёсий вазиятда Астана саммити ўта муҳим. Бутун дунё саммитнинг боришини, ундаги музокаралар ва ечимларни кузатиб боради. Ташкилотга аъзо барча давлатлар раҳбарлари бу анжуманда қатнашиш истагини билдирди. Қабул қилувчи давлат сифатида Қозоғистон саммит муваффақиятли ўтиши учун борича ҳаракат қилади.
Чжан Мин, ШҲТ бош котиби:
– Мен Қозоғистоннинг раис давлат сифатида олиб бораётган ишларини, шунингдек, Сиз, Жаноби олийларининг ШҲТ фаолиятини такомиллаштиришга бераётган эътиборингизни юқори баҳолайман. Астана саммити муваффақиятли ўтишини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.