Ўзбекистонда дастлабки тўла метражли 3D-мультфильм суратга олинди

Ўзбекистонда дастлабки тўла метражли 3D-мультфильм суратга олинди

Ўзбекистонда анимация соҳаси фаол ривожланяпти. Экспертлар фикрича, маҳаллий студияларнинг иш сифати халқаро талабларга жавоб беради. Яъни, улар дунё миқёсида рақобатлаша олади. Ушбу мамлакатда кўпроқ 3D-фильмлар тайёрлашга эътибор қилиняпти. Ваҳоланки, яқин вақтгача мутахассислар асосан қисқа метражли ижод намуналари чиқариш билан чекланаётганди. Эндиликда эса янги босқичда иш юритиляпти, фильмлар сифати ва кўлами ортяпти. Катта экранларга чиқиб улгурган «Сеҳрландия» тўла метражли мультфильми фақат ижодий жамоа меҳнатигина эмас, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган сифатли маҳсулот яратиш масаласида тизимли иш олиб борилаётганини кўрсатади. Бу борада Болалар контентини ривожлантириш маркази фаол иш юритяпти. Ундаги турли воқеалар воситасида кичик ёшли томошабинга дўстлик ва масъулият қадриятлари сингдирилади, яхши ва ёмонни ажратиш зарурлиги кўрсатилади.

- Мультфильм менга жуда ёқди. Қаҳрамонларнинг жасурлиги, вақт машинаси катта таассурот қолдирди. Дўстларимга мана шу фильни томоша қилишни маслаҳат бераман. Графика ва сифат юқори.

– Мультфильм жуда таъсирли экан. Ҳақиқий дўстлар билан бирга келиб кўриш зарур. Эзгуликка интилиш, ҳамжиҳатликни акс эттиради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси