Петропавловскда «Бўтай» арт-галереяси очилди. У Шимолий Қозоғистон вилоятида туризмни илгари суриш майдончасига айланади. Галерея минтақанинг машҳур археологик ёдгорлиги билан бир хил номланди. У ерда отлар хонакилаштирилгани илмий тасдиқланган. Неолит даври ёдгорлиги эрамиздан аввалги 4-3 минг йилликка оид. Янги арт-майдончада кўргазмалардан ташқари, муаллифлар ва рассомлар билан учрашувлар ўтказилади. Келгусида дунёга машҳур хорижлик мўйқалам усталарининг картиналари тақдим этилади.
Сембиғали Смағулов, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:
– Бундай кўргазма заллари рассомларга кенглик тақдим этади. Шаҳар учун эса ўз кўргазма зали бўлиши жуда муҳим. Бу ерга ижодкорлар ташриф буюради, мулоқот қилади, янги нарсалар яратади, одамлар санъат билан танишади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.