Мамлакат миллий музейида «Сумукхва монологи» номи остида корейс ранг-тасвирига бағишланган ноодатий кўргазма очилди. Қозоғистонда бундай тадбир илк маротаба ўтказилиши. Экспозицияда мамлакатнинг Чолла-Намдо ва бошқа провинцияларидан бўлган 28 нафар таниқли корейс устасининг шарқона ранг-тасвир асарлари намойиш этилган. Картиналарнинг ҳар бири сиёҳ туши билан чизилган, уларда ажойиб табиат манзаралари тасвирланган, шунингдек, ҳаётнинг пайдо бўлиши фалсафаси мавзуси кўтарилган. Картиналар ўзида ранг-тасвирнинг анъанавий Шарқ ва Осиё техникаси ҳамда замонавий элементларини бирлаштирган.
Ли Херан, Корейс маданий маркази директори:
- Умуман, «Сумукхва» услуби нодир корейс материалларида тушь ва мўйқаламдан фойдаланилган корейс ранг-тасвирини ифода этади. Одатда, қора тушда, бошқа рангларсиз, оқиш-қора бўёқларда акс эттирилган картиналар «Сумукхва» асарлари саналади. Чизилиш усулига кўра, у уч турга бўлинади: қора тушь турли даражада суриладиган «Сумукхва», тушда чизилган, бошқа ранглар билан бўяладиган «Тамчехва» ва қора тушь кам ишлатилган, ёрқин ранглар бериладиган «Чесекхва».
Дарвоқе, кўргазма корейс маданий маркази томонидан ташкил этилган ва Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Тадбир жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарига қадар давом этади.