Тозилар кўргазмаси ўтказилди

Тозилар кўргазмаси ўтказилди

Астанада қозоқ тозисини тан олиш учун халқаро кўргазма ташкил этилди. Махсус комиссия 100 тача жониворни кўрикдан ўтказди. Аввалроқ зотга оидлигини аниқлаш учун мамлакатнинг барча минтақаларида турли ёшдаги итлар сараланганди. Шарқий Қозоғистонда яшовчи Елена Хардина учта този зотига мансуб итини келтирган. Республикада жами 3 минг 500 тача бу зотга мансуб жонивор рўйхатга олинди.

 

Елена Хардина, итбоқар:

Кинологик фаолиятимни 1991 йилда бошладим. ДОСААФ ташкилоти эксперти эдим. Доберман, боксёр, мопс зотларини боққанман. Турли зотларни кўрганман, лекин 2006 йилда ўзим ташкил қилган кўргазмада Шарқий Қозоғистондаги Рулихи қишлоғидан йигитлар олиб келган тозиларни кўрганимдан кейин бошқа зотларга қизиқишим қолмади. Фақат тозиларга меҳр қўйдим.

 

Халқаро кинология федерацияси раҳбарлари итларни ддиққат билан кўриб чиқишди. Хорижлик мутахассислар бу зот вакиллари тақдим этилган стандартларга қанчалик мослигини текшириши лозим эди. Мамлакатда уни сақлаб қолиш ва кўпайтириш учун тегишли ирсий хусусиятларга эга жониворлар етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

 

Ив де Клерк, FCI ижрочи директори:

- Қозоқ тозиси овчи итларга киради, у ўлжасини қувиб етиши учун тез югуриши, чидамли, ўткир кўзли бўлиши, олисни кўра олиши, ишига мос оёқларга эга бўлиши лозим. У кучли мушаклар, мустаҳкам, маълум бир талабларга тўшла-тўкис мос келадиган скелетга эга бўлиши даркор. Очиғини айтганда, ҳозир биз зотнинг мана шу талабларга мослигини аниқлаб олишга ҳаракат қиляпмиз

 

Бауржан Серикқали, Қозоғистон кинологлар иттифоқи президенти:

Кўргазма натижаларига кўра комиссия хулосаси чиқарилади, у Халқаро кинология федерацияси Бош қўмитасининг «Kazakh Tazy» миллий зоти ва Қозоғистон брендини тан олиг тўғрисидаги қарори учун асос вазифасини бажаради. Агар стандартда итнинг бўйи маълум даражда бўлиши кўрсатилса – улар стандартнинг ушбу параметрига мослигини текширади. Стандартда сариқ, оқ, қора ранглилари бўлади, дейилган. Улар бу стандартларга ҳам мослигини текширишади.

 

Тадқиқот натижасида Халқаро кинология федерацияси Бош қўмитасининг комиссияси тавсиялари олинади. Сентябрь ойида Амстердамда ўтказиладиган йиғилишда бу ҳужжат кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.