Қозоғистоннинг
барча минтақаларида Абайнинг 180 йиллиги кенг нишонланяпти. Алматида буюк қозоқ
шоири ва мутафаккирига бағишланган янги китоблар тақдимоти ўтказилди. Илмий
мавзудаги «Абайнинг комил инсон ҳақидаги таълимоти» ва «Буюк Абай билан
ҳамнафас» шеърлар тўплами чоп этилди. Қозоқ ёзма адабиёти асосчисидан
илҳомланган ўқувчилар, талабалар, ёш шоирлар асарлари халққа тақдим этилди.
Семейда Абай
Қўнондойулининг 180 йиллигига бағишланган спорт тадбири старт олди. Шаҳар ва Қаравултўбе
ўртасида 180 километрли ультрамарафон ташкил этилди. Унда Қозоғистоннинг турли
қисмларидан келган 100 нафардан зиёд профессионал ва ҳаваскор спортчилар
қатнашяпти.
Мендибай Алимғазин,
иштирокчи:
– Мен Қўстанайданман. Абайнинг 180 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашяпман. Аввал ҳам шундай марафонларда 80 километрга югурганман. Айём муборак! Абай юбилейи – ҳаммамизнинг байрамимиз!
Пойтахтда эса
файласуф юбилейи муносабати билан «Жасил ел» меҳнат отряди саф тортди ва ABAI
180 лавҳасини яратди.
Абай хиёбонида эса
назм лаҳзалари ташкил этилди. Шоир ижоди ихлосмандлари очиқ осмон остида унинг
ўлмас мисраларини ўқишяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

